Дунёда Энг Кўп Гаплашиладиган Тиллар

0
836

Тил инсонлар учун ўта муҳим омил ҳисобланади. Кудалик ҳаётда ўзаро мулоқот учун энг керакли омиллардан биридир. Қуида дунёда энг кўп ишлатиладиган тиллар рўйҳати берилган.

10. Француз тили – Гаплашадиган киши сони 129 миллион.

Дунёнинг энг романтик тили деб ҳисобланган француз тили Франциядан ташқари Белгия, Канада, Руанда, Камерун, Конго, Кот-д’Ивуар, Мадакаскар ва Гаити каби мамлакатларда асосий тил сифатида ишлатилиши билан биргаликда, дунёнинг бошқа бир қанча давлатида кенг миқиёсда фойдаланилади. “Бонжу”

9. Малай тили – Гаплашадиган киши сони 159 миллион.

Малай тили Малайзия, Сингапур ва Брунейнинг расмий тилидир. Бундан ташқари Таиланд, Филиппин ва Индонезияда ҳам гаплашилади. Турли мамлакатларда турли даилектга эга бўлишига қарамасдан асос эътибори билан бир ҳил бўлгани учун хаммаси бир тил сифатида қабул қилинади. “Саламат Паги”

8. Португал тили – Гаплашадиган киши сони 191 миллион.

Португалия кичкина давлат бўлишига қарамасдан, 12 чи асрда Испаниядан мустақилликка эришгандан сўнг кемасозлик орқали турли қитъаларни кашф қилиш билан биргаликда тилларини дунёга ёйишга сазовор бўлдилар. Португал тили Португалиядан ташқари Бразилия, Мозамбик, Ангола ва Макао каби мамлакатларда расмий тил сифатида ишлатилади. Венесуела ва бошқа давлатларда хам кенг ишлатилади. “Бом диа”.

7. Бенгал – Гаплашадиган киши сони 211 миллион.

Дунёда Бенгал тилида гаплашадиганлар сони кутилмагандан ҳам юқори. Энг катта сабаби эса Бангладеш бўлиб, аҳолиси сони 120 миллиондан кўп. Бангладешда деярли ҳамма Бенгал тилида гаплашади. Бундан ташқари қўшни мамлакатларда ва хорижда яшайдиган кишиларни ҳам ққшганимизда жаъми гаплашадиган киши сони 211 миллионга чиқади. “Еи Же”

6. Араб тили – Гаплашадиган киши сони 246 миллион.

Дунёнинг энг эски тилларидан бўлган араб тили Ўрта Шарқ ва Шимолий Африканинг ҳамма жойида ишлатилади. Саудия Арабистони, Миср, Қувайт, Ироқ, Бахраин ва бошқа бир қатор араб давлатларининг расмий тилидир. Бундан ташқари араб тили Қуръон тили бўлгани учун дунёнинг ҳар тарафига ёйилган. Араб тили 1974 йили БМТнинг олтинчи расмий тили сифатида қабул қилинган. “Ассалам алайкум”

5. Рус тили – Гаплашадиган киши сони 277 миллион.

БМТнинг расмий 6 тилидан бири бўлган рус тили Россия, Украина, Беларус каби давлатларнинг расмий тили бўлиши билан бир қаторда, собиқ иттифоқ давлатларида хам кенг қўлланилади. Бундан ташқари бутун дунёга тарқалган русийзабон кишилар томонидан ҳам ишлатилади. “Здраствуйте”.

4. Испан тили – Гаплашадиган киши сони 392 миллион.

Испан тили Испанядан ташқари Жaнубий Американинг (Бразилиядан ташқари) бутун давлатлари, Ўрта Америка ва Мексиканинг она тилидир. “Хола”

3. Хинд Тили – Гаплашадиган киши сони 497 миллион.

Бир қанча диалекти бўлган ҳинд тили дунёнинг ахолиси энг кўп мамлакати Ҳиндистоннинг она тили. Бир қатор мутахассисларнинг фикрига кўра ахоли сони яқин орада Хитойдан ошиши кутиляпган Ҳиндистонда инглиз мусламлакасидан қолган инглиз тилининг кенг миқёсда ишлатилиши хитой тилидан ошишини олдидаги энг катта тўсқиндир. “Намасте”

2. Инглиз тили – Гаплашадиган киши сони 508 миллион.

Инглиз тили узоқ вақттан бери дунё тили бўлишга улгурди. Бугун дунёнинг қайси мамлакатига борсангиз ҳам энг кўп керак бўладиган тил инглиз тили ҳисобланади. Америка ва Буюк Британия билан биргаликда Канада, Австралия, Гонг Конг ва Жaнубий Африка каби давлатларнинг ҳам расмий, ҳам она тилидир. “Хелло”

1. Мандарин (Хитой) – Гаплашадиган киши сони 1 миллиард+.

Дунёнинг энг куп гаплашиладиган тили, аҳолиси 1 миллиарддан ошиқ бўлган Хитойда гаплашиладиган Мандарин диалекти (Хитой) тилидир. Мандарин (Хитой) тили Япон ва Корейс тилларига ўхшаш тарзда урғуларга катта эътибор қаратгани сабабли ўрганилиши қийин тиллардан ҳисобланади. “Ни хао”.