Дунёнинг энг кўнгилочар жойлари

0
611

Хаётимизда саёҳатга чиқиш завқли бир ҳолат. Ўзимиз билган ва билмаган жойларга саёҳат одамда ҳар доим ҳар хил таассуротлар уйготади. Ва бу ажиб манзаралар телефон экранлари, интернетга хам қўйилади.

Суръатга олинган фото ва видеолар тўпламини интернетдан осонгина топасиз. Ҳозирда суръатларни одамлар билан ўртоқлашиш мумкин бўлган ва фойдаланувчилар орасида кенг тарқалган интернет тизими Инстаграм бўлиб, унда сиз ажойиб жойларни кўришингиз мумкин. Голландиянинг таътил сайти TravelBird дунёда энг кўп кўрилган суръатлар ва саёҳат қилинган ерларни жамлади.

1. Диснейланд — Disneyland – АҚШ


Калифорния четида жойлашган бу парк каттаю кичикни ҳайрон қолдирадиган туристик ердир.

2. Эйфель Минораси — Tour Eiffel – Франция


Париж ва Франция рамзига айланган ушбу минора ҳар йили миллинлаб инсонни ўзига чорлайди.

3. Уолт Дисней Олами — Walt Disney World – АҚШ

4. Маями Пляжи — Miami Plajı – АҚШ


Маями АҚШнинг машҳур таътил марказларидандир.

5. Берлин Девори — Berlin Devori – Германия

Шарқий ва Гарбий Германияни иккига ажратган ушбу 46 км.лик девор 1961 йил қурилган, 1989 йили эса икки Германия бирлашгандан сўнг бузиб ташланган. Баъзи ерлари музей сифатида сақлаб қолинган.

6. Лас Вегас — Las Vegas – АҚШ


Чўлнинг устига қурилган ушбу шаҳар ўзининг қиморхоналари ва меҳмонхоналари билан машҳур.

7. Биг Бен — Big Ben – Англия


Вестминистр саройининг ёнида жойлашган бу машҳур соат минораси Элизабет минораси ҳам дейилади. 3,4 тонна огирлигида ва 96 метр баландликда бўлган ушбу минорадунёнинг энг кўп суръатга олинган жойларидан биридир.

8. Таймс Майдони — Times Maydonı – АҚШ


42 чи кўчанинг Бродвей ва 7чи авеню кесишиасида жойлашган бу майон Нью Йоркнинг қалби ҳисобланади.

9. Нотрдам Катедрали — Notre Dame Katedrali — Франция

10. Октоберфест — Oktoberfest – Германия


Германиянинг Бавария вилоятининг Мюнхен шаҳри четида июль ойининг охири ва август ойининг илк кунларида ҳар йили ташкил қилинадиган ва 2 ҳафта мобайнида давом этадиган бу фестивалга миллионлаб инсон қатнашади.

11. Марди Гас — Mardi Gras – АҚШ


Христианларнинг 40 кун мобайнида алкагол, ширинлик ва гўшт емасдан пархез тутиб юришадиган карнавалларнинг энг катталаридан бири Американинг Нью Орлеанс шаҳрида ўтказилади.

12. Ниагара Шаршараси — Niagara Sharsharasi– Канада


Американинг Нью Йорк ва Канаданинг Онтарио вилоятлари чегарасида жойлашган бу шаршара табиат шайдоларини ўзига чорлайди.