Ҳар қандай қийинчиликларга қарамай Google бошқарувчиси бўлаолган Сундар Пичай ва муваффақиятларга тўла ҳаёти

0
326

Муваффақиятли каръерага эга бўлиш учун баъзан яхши таълимдан ҳам кўпроқ нарса талаб этилади. Янгиликчи ва узоқни кўраолишлик энг мухим омиллардан биридир. Гоогле-нинг ижрочи директори Сундар Пичай хам ушбу имкониятни ишга солиб, муваффақиятга эришганлардан.

Сундар Пичай 1972 йил 12 июлбда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида инженер оиласида дунёга келди.

Ўрта ҳолли оила бўлгани учун у замонларга кўра люкс бўлган ўз машиналарида саёҳат қилиш ёки телевизор кўриш имкониятлари йўқ эди.

Лекин оиласи унинг ҳар қандай сонни ёдда сақлай олишини фарқига боришди.

Бу хусусиятини мактабда ҳам кўрсатаолди ва Ҳиндистон Харангпур Технология Институти Металлургия бўлимига киришга муваффақ бўлди. Институтни аъло даражада тугатиб АҚШ Станфорд Университетига қабул қилинди.

Оиласининг моддий имкониятлари етмаса ҳам оила ўглининг Америкада ўқиши учун бутун имкониятларни ишга солди, бутун жамгармасини сарфлашга мажбур бўлди.

Станфорд университети магистратурасини тугатолмади, лекин Пенсильвания Университетидан магистр даражасини олишга сазовор бўлди.

Америкада эмигрант бўлгани учун кўп қийинчиликларга дуч келди, бу қийинчиликларда ҳар доим ёнида бўлган Анжали билан турмуш қурди.

Магистратурани тугатгач «McKinsey & Company» да маслаҳатчи бўлиб ишлади.

2004-йилда Google га ишга кирди. Google нинг қидирув бари (toolbar) лойиҳаси устида ишлади. Google Gears ва Google Pack лойиҳаларида жой олди.

Ўша пайтларда Google асосчилари бўлган Larry Page ва Sergey Brin га Google нинг ўз браузерини қуриши кераклигини бир неча бора таъкидлади. Ва ниҳоят Google Chrome устида ишлай бошлади.

2008-йилда Google Chrome Internet Explorer ва Mozilla Firefox га қарши ҳеч рақобат қилолмайди деб фикр билдирилган бўлса ҳам, Chrome қисқа муддатда энг кўп ишлатиладиган браузерлардан бўлишга сазовор бўлди.

Бу жараёнда Пичай Google да энг асосий номлардан бирига айланди, турли вақтларда Twitter va Microsoft дан иш таклифлари олса ҳам Google да қолишда давом этди.

Аввалига директор ёрдамчиси бўлди, Android операцион тизимидаги ишлари билан 2013-йилда катта директор ёрдамчиси лавозимига кўтарилди.

Кейинчалик 1 август 2015-йилдан Google CEO си бўлиб ишлаб келмоқда.

Янгиликчи ва тиришқоқлиги уни каръерасининг энг улкан погоналарига чиқарди. 2 боланинг отаси бўлган Сундар миллиардларча пул айлантирадиган дунёнинг энг катта фирмаларидан бирининг бошқарувчиси.