Ҳаёт ҳикояларидан фильм ишланган шахслар ва уларни экранда ўйнаган актёр ва актрисалар

0
355
Сўнгги йилларда кўпгина фильмлар ҳаётий ҳикояларига асосланиб, ёки машҳур бир роман ҳикоясига асосланиб ишланмоқда. Айниқса ҳаётий воқеаларга асосланиб ишланган фильмлар томошабинларда жуда катта таассурот қолдиради. Бунда асосий ролни ўйнаган актёр ёки актрисанинг маҳорати ҳам катта омилга эга. Қуйида баъзи  ҳикояларнинг ҳақиқий қаҳрамонлари ва уларни экранда ижро этган актёр ёки актрисаларнинг номлари берилган.

1. Margot Robbie – Tonya Harding

Тоня Хардинг фигурали учиш спортига кўнгил берган спортчи. 2 маротба олимпиада чемпиони бўлган Тоня 1994 йили АҚШ чемпионати бошланишидан аввал эски эри Джефф Гиллули билан биргаликда энг асосий рақибига жароҳат етказиб мусобақадан чиқариб юбориш учун бирини ёллайди. Лекин бу қилмиши ошкора бўлгач Тоня қийин кунларни бошидан ўтказади. Тоня Хардингни фильмда Марго Робби ўйнаган.

2. Emma Stone – Billie Jean King

Эмма Стоун Battle Of The Sexes (Азалий Рақобат) биографик комедия-драма туридаги фильмда машҳур теннис юлдузи Billie Jean King ролини ўйнаган. Фильм Billie Jean King ва Robert Sandy Riggs орасидаги ашаддий рақобат ҳақида.

3. Will Smith – Muhammad Ali

2001 йили суратга олинган ва машҳур боксчи Муҳаммад Али ҳаётини ёритган ушбу фильмда бош ролни Will Smith ўйнаган.

4. James Franco – Aron Ralston

Арон Ралстоннинг ҳеч кимга ҳабар бермасдан йўлга чиққани, қоя орасига қўли сиқилиб қолиб кимдир қутқаришини кутгани ҳақидаги «12 Соат» фильмида бош ролда Жеймс Франкони кўрамиз.

5. Jennifer Lawrence – Joy Mangano

1990-йилларда кўп қийинчиликларга қарамасдан, бўйра ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва муваффақиятга эришган Жой Манганони, «Joy» фильмида Женнифер Лоуренс ўйнаган.

6. Natalie Portman – Jackie Kennedy

2016 йили суратга олинган «Jackie» фильмида Натали Портман, суиқастга учраган эски АҚШ президенти Жон Кеннедининг рафиқаси Жекки Кеннедини ўйнаган.

7. Daniel Day Lewis – Abraham Lincoln

АҚШнинг 16-чи президенти Абрахам Линкольннинг ҳаёти кўрсатилган «Линкольн» фильмида бош ролни Дениел Дей-Льюис ўйнаган.

8. Helen Mirren – Queen Elizabeth II

2006 йил суратга олинган «The Queen» — «Қиролча» фильмида қиролича Элизабетни Хелен Миррен ўйнаган.

9. Taraji P. Henson – Katherine Johnson

“Hidden Figures” фильми НАСАда ишлаган қора танли аёл Katherine Johnson ва ўртоқлари ҳаёти ҳақида. Фильмда заковатли математикачи Katherine ва дўстларига нисбатан қилинган ипқчиликлар ва уларнинг муваффақиятлари ишланган.

10. Octavia Spencer – Dorothy Vaughn

Юқоридаги “Hidden Figures” фильмида ҳикоя қилинган яна бир НАСА ишчиси Dorothy Vaughn ва уни ўйнаган Octavia Spencer.

11. Janelle Monáe – Mary Jackson

Mary Jackson ҳам НАСАда ишлаган муваффақиятли мухандис. Фильмда уни Janelle Monae ўйнаган.

12. Ashton Kutcher – Steve Jobs

Apple нинг асосчиси Стив Джобс ҳаётини ҳикоя қилган «Jobs» 2013 йили чиққан. Джобс ролида Ashton Kutcher ўйнаган.

13. Dev Patel – Saroo Brierley

5 ёшида поездда ухлаб қолиб оиласини йўқотган Saroo Brierley’нинг ҳаёти ҳақида. Бош ролда Dev Patel ўйнаган.

14. Julia Roberts – Elizabeth Gilbert

«Eat Pray Love» аслида Elizabeth Gilbert’нинг ўз ҳаёти ҳақида ёзган китобидан экранлаштирилган фильм. Бош ролни Julia Roberts ўйнаган.

15. Jesse Eisenberg – Mark Zuckerberg

“The Social Network” Facebook асосчиси Mark Zuckerberg’нинг ҳаёти ва Facebook қурилиши ҳақида.

16. Will Smith – Chris Gardner

Ишсиз ота Chris Gardner’нинг кичик ўглига ҳам оталик, ҳам оналик қилиши, бошпанасиз қолиб туалетта тунаб қолишга мажбур бўлиши ва охир оқибатта қилган саъй ҳаракатлари натижасида эришиши ишланган «Pursuit of Happiness». Бош ролда Will Smith ўйнаган.

17. Naomi Watts – Princess Diana

2013 йили ишланган Diana фильмида Диана ролида Наоми Ваттс ўйнаган.