Ўз бойлигини ўзи ишлаб топган дунёнинг энг ёш миллиардери: Жон Коллисон

0
319

Ҳар куни кўпдан кўп муваффақиятли инсонлар тўгрисида ҳар хил ҳикоялар эшитамиз. Ҳар бирининг ҳикояси бир-биридан кескин фарқ қилади. Бугунги мавзу 27 ёшда бўлишига қарамай, миллиардер бўла олган Жон Коллисон хаётига бир назар…

Дунёнинг енг ёш миллиардери Жон Коллисон ва унинг акаси Патрик Коллисон Ирландиянинг 4 минг атрофида аҳолиси бўлган Типперри шахарчасида улгайдилар.

Икки ака ука ҳам ёшлигидан компьютер програмачилигига қизиқиб улгайишди.

Аввал ака энг нуфузли университетлардан бири бўлган Massachusetts Institute of Technology (MIT) га, математика бўлимига ўқишга кирди.

2 йилдан кейин эса Жон Гарвардга қабул қилинди.

Лекин ҳали Гарвардни битирмасдан туриб, Жон бой бўлишни уддалади.

Ака ука 2008 йилда сайтини очиб, унт 5 миллион долларга сотдилар.

Икки ака-ука университет таълими билан бугун Жонни дунёнинг энг ёш миллиардери қилган фирмаси «Stripe» ни туздилар.

Stripe, аслида бир интернет тўлов системаси. Бу системанинг устида ишлаш мақсадиди Жон ва Патрик университетни ташладилар.

Stripe рақибларини жуда қисқа муддатда ортда қолдиришга эришди.

27 ёш бўлган Жон Коллисон, Forbes журнали тарафидан 1,1 миллиард долларлик ширкат ҳиссаси билан энг ёш миллиардер деб кўрсатилди.

2016 йил статистикага кўра фирманинг қиймати 9 миллиард 200 миллион доллар ва 100 мингдан ортиқ фойдаланувчиси бор.

Ro’yxatda

Коллисондан кейин Snapchat қурувчиси Эван Шпигел ва акаси Патрик Коллисон жой олди.

 «Менга бойигандан сўнг ҳаётингда қандай ўзгаришлар бўлди деб сўрайдилар. Мен фақатгина бўш вақтларимда югуришни ёқтираман. Бу жуда оддий ва фойдали хоббидир» дейди Жон Коллисон.