Супер юлдуз Лионел Месси хозиргача етишолмаган 12 рекорд

0
503

Аргентиналик суперюлдуз Лионел Месси бугунгача Барселона таркибида анчагина совринларни қўлга киритди, киритишда давом этмоқда, аммо ҳали олдинда бажара олмаган ишлари бор. Футбол каръераси давомида ҳалигача бажаролмаган рекордлари тўғрисида гапириб отамиз.

1. Аргентинанинг 2 Жaҳон чемпионлиги бор, Лионел Месси ҳали Жaҳон чемпионлигини қўлга кирита олмади.

2. Иккита ЖЧ финалини бой берган Месси, Аргентина терма жамоаси билан қитасининг энг катта кубоги бўлган Копа Америка кубогини хам қўлга кирита олмади.

3. Хавер Занеттига тегишли бўлган 145 маротаба миллий терма жамоа сафида майдонга тушиш рекордига етиша олмади.

4. 2004-йилдан бери Барселона клуб шарафини ҳимоя қилаётган Месси, клуб афсоналаридан бири бўлмиш Хави Эрнандес ўтказган 767 та ўйинига етолгани йўк.

5. Бир ўйинда еттитадан гол урган Кубала ва Батага тегишли «бир ўйинда энг кўп гол урган ўйинчи» рекордига етишолмаган.

6. Месси, Барселона билан 4 маротаба чемпионлар лигасида зафар қучди, лекин Реал Мадрид таркибида ўйнаган Гентонинг 6 кубогига етишолмаяпти.

7. Месси ҳалигача давом этаётган каръераси давомида 30 маротаба кубок эгаси бўлган. Бу борада у Райан Гиггсдан ортда қолмоқда. Гиггс 36 та кубок эгаси.

8. 42 маротаба эл классиколарда майдонга тушган Хавининг бу рекордини хали янгиламади.

9. Шу пайтгача берилган 21 пенальтини ҳатосиз кетма кет урган Месси, бу борада Роналд Коемандан ҳозирча орқада. Коеман 25 пенальтини ҳатосиз урган.

10. Балгар афсонаси Христо Стоичков 1994 йилги жаҳон чемпионатида 6 бор гол киритган. Месси жаҳон чемпионатларида ҳали 6 бора гол киритмади.

11. Ла лигада энг кўп гол киритган футболчига бериладиган «Pichichi» совринини Месси 3 бор қўлга киритган. Бу борада хам 6 мартоба ютган Заррага ҳозирча етолмаяпти.

12. Криштиано Роналдо «олтин бутса» мукофотини 4 маротаба қўлга киритган. Бу борада хам Месси ортда қолмоқда. Унинг ҳисобида 3 та мукофот бор. 

Нима бўлганда хам Лионел Месси буюк футбол юлдузи. Унинг ўйинларини кўриш одамга завқ беради. Шу онга қадар у анчагина рекордларни янгилади, янгилашда давом етмоқда. Мессининг қўлга киритган рекордлари эса бошқа мақоламиз мавзуси.