«Ёмон қиз» Риханнадан афоризмга айланган илҳом берувчи сўзлар.

0
334

Кариб денгизи соҳилларида дам олаётган бир продюсер томонидан кашф қилинган Риханна, вақт ўтгач бутун дунёга таниқли суперюлдузга айланди. Баъзи баъзида кутилмаган жанжалларга ҳам сабаб бўлишга улгурган бу «ёмон қиз» ўзига ҳос ҳозиржавоблиги билан ҳам ажралиб туради. Баъзан айёрона, баъзан беэътиборона, баъзан эса беписандлик билан айтган сўзлари ҳам ўзига ҳос афоризмларга айланиб бормоқда.

1. “Мен фақатгина менман. Ўзгариш учун бирор сабаб кўрмаяпман.”

2. “Ўзимга тўгри ва аниқ мақсад қўйиш ва айни пайтда ҳаётимни яшашни ҳам ҳоҳлайман.”

3. “Баъзи инсонлар менга қараганда фақат пулни кўришади. Мен эса ўзимга қараганда санъатни кўраман.”

4. “Бир эшик ёпилганда 2 вариантингиз бор: воз кечиш ёки давом этиш. Эшикни юзингизга ёпишларига рухсат беринг ёки уларга адашганликларини исботланг.”

5. “Ҳаммамиз бир ердан бошлаймиз. Лекин энг муҳими охирида қаерда бўлишимиз.”

6. “Ким учун ва кимни хурсанд қилиш учун яшаётганини фарқига борсагина инсон ҳақиқаттан яшашни бошлайди. Орқамга қараганда яхши ҳаёт яшадим ва фақатгина ўзим учун яшадим дея айтаоламан.”

7. “Мен учун ўзимни кимлигимни билиш ўта муҳим, чунки инсонларнинг мени билишини имкони йўқ.”

8. “Қилган ишларим бошқаларга жавоб бериш учуе эмас. Фақатгина ҳаётимни яшаяпман.”

9. “Балки ҳаётда ҳамма учун яхши бўлаолмаслигингиз мумкин, лекин бир одам учун ҳар доим энг яхшиси бўласиз.”

@fentybeauty #GALAXY holiday collection!!

A post shared by badgalriri (@badgalriri) on